Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:41

Ҳужжатлар кўпаймоқда...


2003 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги умумий савдо айланмаси ҳажми 238 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

1-3 ноябрь кунлари Украина ташқи ишлар вазири Константин Гришченко расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Хабарларга қараганда, ушбу сафар давомида у Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва бошқа расмийлар билан музокаралар олиб борган.

Сафар якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида К.Гришченко ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири С.Сафоев ўзаро музокараларда икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликдан ташқари Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1998 йилда расмий ташриф билан Киевда бўлганида икки давлат ўртасидаги товар айрбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш зарурлиги хусусида айтиб ўтган эди. Бироқ орадан шунча вақт ўтса ҳам бу маррага эришилгани йўқ. Хусусан, жорий йилнинг 8 ойида бу кўрсаткич 238 миллион долларни ташкил этди, холос.

К.Гришченко бунинг сабаблари 1998 йилда Россияда юз берган ва МДҲнинг барча мамлакатларига таъсирини ўтказган иқтисодий инқирозга боғлиқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, кейинги уч йил давомида икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми ўсиб бораётгани кузатилмоқда.

Матбуот анжуманида вазирлар Ўзбекистон ва Украина ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама этилганини маълум қилди.

“Озодлик” мухбири Украина ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ва умуман, икки давлат муносабатларини кузатиб бораётган сиёсий шарҳловчилар фикрини ҳам ўрганишга ҳаракат қилди.

Улардан айримларининг эътироф этишича, бугунги кунга келиб Ўзбекистон ва Украина муносабатлари, хусусан, иқтисодий алоқалар кутилган натижаларни бераётгани йўқ. Жумладан, Ғофир Жамоловнинг сўзларига қараганда, Жанубий Корея, Россия, АҚШ сингари давлатлар билан қиёслаганда, Украинанинг Ўзбекистон билан муносабатларини юқори даражада, деб бўлмайди.

Ҳозир Ўзбекистон ва Украина ўртасида 130 дан ортиқ ҳужжат имзолаган. 2004 йил январь ойида икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши режалаштирилганини ҳисобга олсак, ҳужжатлар сони янада ортишини тахмин қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG