Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:01

«Буюк шахмат тахтаси» муаллифи Ўзбекистонда


1-4 ноябр кунлари АҚШ собиқ Президенти Ж.Картернинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский Ўзбекистонда бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарларга қараганда, З.Бжезинский ташрифидан кўзланган мақсад минтақадаги вазиятни ва Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ёндашувларини, мамлакатнинг АҚШ ва Ғарб давлатлари билан стратегик шериклиги аҳволини, шунингдек, диний экстремизм хавфини ўрганишдир.

З.Бжезинский айни вақтда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази маслаҳатчиси бўлиб ишламоқда. З.Бжезинский, шунингдек, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув гуруҳи ҳамраиси, Кимёвий қуролланиш масалалари бўйича Президент комиссияси раиси, Хорижий разведка бўйича маслаҳатлашув гуруҳи аъзоси каби вазифаларда фаолият кўрсатган. У ҳозирги замон сиёсатшунослиги бўйича энг йирик мутахассислардан бири ҳисобланади.

Збигнев Бжезинскийнинг геосиёсий қарашлари ва сиёсий фалсафаси унинг «Буюк шахмат тахтаси», «Ўйин режаси», «Буюк омадсизлик», «Ҳокимият ва принцип» сингари асарларида ўз аксини топган.

Хабарларга қараганда, З.Бжезинский Ўзбекистонга ташрифи давомида 2 ноябрь куни мамлакат ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев, мудофаа вазири Қодир Ғуломов билан учрашган. Шу куннинг ўзидаёқ у АҚШнинг Хонободда жойлашган аскарлари ҳузурида бўлган.

3 ноябрь куни эса З.Бжезинский Президент Ислом Каримов томонидан қабул қилинди.

Ўзбекистонга уюштирилган тўрт кунлик ташрифнинг сўнггида таниқли сиёсатчи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ходимлари, Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари билан учрашувлар ўтказади.
XS
SM
MD
LG