Линклар

logo-print

Бугун Исроил армиясининг заҳирадаги зобити Ғарбий соҳилдаги чегара масканида хизмат қилишдан бош тортгач, ҳибсга олингани сабабли ўнлаб исроиллик норозилик намойиши ўтказди.


Намойишчилар орасида заҳирадаги бошқа зобитлар ҳам бор эди.
Исроил армиясининг катта сержанти Том Мэхагер “Римоним” чегара масканида хизмат қилишдан бош тортганлиги учун 28 кунга озодликдан маҳрум этилди.
Шу вақтгача, Фаластин ҳудудида хизмат қилишдан бош тортиб, юзлаб Исроил ҳарбийлари пикетлар уюштирган. Улардан баъзилари буйруқни тан олмагани учун қамоққа олинган.
XS
SM
MD
LG