Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:30

БМТ хавфсизлик ташаббуслари


А. Арол АҚШ бошчилигидаги Ироқ кампанияси қалтис вазиятга тушиб қолган бир пайтда бир қатор ҳукуматлар расмийлари ва БМТ мутахассисларидан иборат гуруҳ глобал хавфсизликка таҳдид солувчи омилларга қарши қандай қилиб таъсирчан чора кўриш масаласини ўрганиб чиқишга киришмоқдалар.

Сешанба куни БМТ Бош Котиби Кофи Аннан турли давлат ва ташкилот вакиллари иштирокида 16 кишидан иборат мутахассислар гуруҳини ташкил этишини маълум қилди.

Мазкур гуруҳ БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган беш давлатнинг юқори мартабали собиқ расмийлари, шунингдек, қочқинлар, соғлиқни сақлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳалари бўйича мутахассислардан иборатдир. Мутахассислар гуруҳи таркибида АҚШ Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ маслаҳатчиси Брент Скоукрафт, Россия собиқ Бош Вазири Евгений Примаков, ҳамда Араб Лигаси Бош Котиби Амр Муса ҳам бор.

БМТ матбуот вакилининг айтишича, мутахассислар гуруҳи келаси ҳафталар мобайнида Ню-Йоркда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказиб, иш жадвалини қабул қилади.

БМТнинг етакчи аъзолари орасида Ироқни қайта қуриш ва тинчликни сақловчи кучларга ëрдам кўрсатиш масаласи устида келишмовчиликлар давом этар экан, улар Хавфсизлик Кенгашини қайта шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар хусусида ҳам келишувга эриша олмаяптилар. Чунки тақрибан 10 йил давом этган баҳс-мунозаралардан кейин Бош Ассамблея ҳам терроризмга қарши кураш масаласини аниқлашда бир тўхтамга келишга муваффақ бўла олмади.

Айни пайтда оммавий қирғин қуроллари террористлар қўлига ўтаëтгани ҳақида жаҳон лидерлари томонидан ташвишлар билдирилмоқда.

Янги асос солинган мутахассислар гуруҳига нисбатан, билдирган АҚШ Давлат Котибининг халқаро масалалар бўйича ëрдамчиси Ким Ҳолмес Аннан ташаббусини қўллаб-қувватлади. У Ню-Йоркда Ташқи Алоқалар Кенгашида сўзлаган нутқида АҚШ глобал хавфсизликни яхшилашга мажбурлигини таъкидлади.

"БМТ қандай қилиб янги хавф-хатарларни бартараф этиши мумкин, деган саволни ўртага қўйишга Бош Котиб Аннан ҳақлидир. Ўз навбатида АҚШ ҳам таҳдидлар олдини олишга мажбурдир. Президент Жорж Буш ва Давлат Котиби Колин Пауэл БМТга аъзо давлатларни ушбу таҳдидларга қарши тўғридан-тўғри оғишмай кураш олиб боришга чақиришда давом этмоқдалар", - деди Ҳолмес.

Буш, Бош Ассамблеяга қилган мурожаатида АҚШ оммавий қирғин қуролларига қарши кураш олиб бориш тўғрисидаги резолюцияни Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиш ниятида эканлигини баëн қилган эди. Франция ушбу режани дарҳол қўллаб-қувватлади, аммо Росиия ўзи олға сурган таклифлардан нарига ўтмади.

Америкалик мутахассис Ҳенри Соколскийнинг Озод Европа-Озодлик радиосига айтишича, ўтган 30 йил давомидаги эътиборсизлик Шимолий Корея ва Эрон каби мамлакатларнинг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик шартномасига амал қилмасликларга йўл очиб берди.
XS
SM
MD
LG