Линклар

Пикет жойидан жиннихонагача бир қадам


Тўлқин Хабарларга қараганда, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида уюштирилган норозилик акцияси иштирокчиларидан бири Вартан Вартанян мажбурий равишда 1-республика руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ушбу акцияда иштирок этганларнинг айтишича, В.Вартанян саратон касаллиги оқибатида тўшакка михланиб қолган турмуш ўртоғига етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмаётганидан норозилик билдирган. Иштирокчилар Вазирлар Маҳкамасида қабул қилинган. В.Вартанянни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиси Бакунин қабул қилган. Қабул чоғида: “Хотинингни кўришга психиатр келди”, деган баҳона билан уни уйига чақириб олишган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ольга Краснованинг айтишича, уйига келгандан сўнг В.Вартанян қўли кишанланиб, руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетилган. Уни олиб кетганлардан бири бири ўзини Яккасарой тумани жиноят-қидирув бўлими ходими Абдуқодиров деб таништирган. Шифохона ходимлари “Озодлик” мухбирига бу ерга шундай касал олиб келинганини тасдиқлади.

О.Краснованинг сўзларига қараганда, шифохонада В.Вартанянга нисбатан турли тазйиқлар ўтказилган. Жумладан, ҳеч қандай ташхис қўйилмасдан туриб, мажбурий равишда игна санчишга ҳаракат қилинган.

Хабарларга қараганда, В.Вартанян турли маиший талаблар билан норозилик чиқишларида доимий равишда иштирок этиб келган. У бу чиқишларда амалдорларни, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддиларини танқид қилган.

О.Краснованинг айтишича, В.Вартанян мамлакатда касалликларни эмлаш учун ажратилаётган маблағлар ўзлаштирилиб юборилаётганидан норозилик билдириб келган.
XS
SM
MD
LG