Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қийноқлар учун жавоб беради


Отабек Тошкентдаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва АҚШ адлия вазирликлари томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё давлатларида жиноий жавобгарликка тортиш тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим масалалар» мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда АҚШ, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан вакиллар иштирок этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Марказий Осиё давлатларида инсон хуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш жараёнидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш эди.

Анжуман иштирокчиси, Тошкент давлат юридик институти ректори Мирзаюсуф Рустамбоевнинг айтишича, Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш тизими янада ислоҳ қилинишга муҳтож. Суд ислоҳотлари жараёнида АҚШ ва Россияда тўпланган тажрибалардан фойдаланишимиз керак, дейди ректор.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этиш Ўзбекистон олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда суд жараёнларида кўпгина хатоларга йўл қўйилади. Тошкент шаҳар адвокатлар уюшмаси аъзоси Гулнора Эшонхонованинг эътирофича, суд ўз ташабббуси билан жиноят иши қўзғаши, суд мажлисида прокурор иштироки таъминланмаган пайтда айблов хулосаси ўқиб эшиттирилиши ҳолатлари учраб туради.

“Бир жиноятчини битта жиноят иши бўйича бир маротаба суд қилиш мумкин. Бизнинг қонунчилигимизда эса ишни қайта терговга қайтариш институти мавжуд. Бироқ бу халқаро стандартга умуман зид”, дейди Г.Эшонхонава.

БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Шароф Азизовнинг айтишича, ҳозир Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексига ҳуқуқ-тартибот органларининг қийноқлар қўллаган ходимларини жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи моддалар киритиш устида иш олиб борилмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, бу моддалар енгилроқ кўринишдаги қийноқлар учун 3 йилгача, ўртача қийноқлар учун 3 йилдан 5 йилгача, ўта оғир кўринишдаги қийноқлар учун 8 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG