Линклар

Халқаро ахборот агентликлари хабар беришича, бугун Афғонистонда мамлакат Молия Вазирлиги ва икки инсонпарварлик ташкилоти биноси олдида портлаш юз берди.


Қурбонлар ëки яраланганлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
“Оксфам” халқаро ташкилоти вакили сўзларига кўра, қўлбола портловчи модда идора эшиги олдига ташлаб кетилган бўлган.
Ташкилот ходимлари ва унинг ичидаги болаларга зарар етмаган.

Шунингдек, Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри аэропортига 2та ракета отилганлиги ҳақида хабар берилган.
Маҳаллий хавфсизлик ходимларидан бири , ҳеч ким яраланмагани ва ҳеч кимга зарар етмаганлигини маълум қилган.
Унинг сўзларига қараганда, ушбу ҳужум “Толибон” жанггарилари томонидан амалга оширилган
Афғон расмийлари Толибонлар ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин, юз бераëтган бундай ҳужумларда “Ал-Қайда” ва “Толибон” гуруҳларини айблаб келади.
XS
SM
MD
LG