Линклар

Ўтган тунда АҚШ етакчилигидаги коалицияга Бағдодда икки марта ҳужум қилинди.


АҚШ ҳарбийларидан бирининг маълум қилишича, коалиция кучларига қарашли бино олдида юз берган портлаш оқибатида 4 киши яраланган.
Бино олдига ракета келиб тушган,деган тахминлар бор.
Ушбу ҳужум душанба куни юз берган портлашни эслатди.
Шу куни 3 та миномëт снаряди шаҳар марказига тушган.
Аммо ҳеч ким жароҳат олмаган.
Зўравонликлар давом этаëтган бир вақтда, Ироқ урушида АҚШга иттифоқдош ҳисобланувчи Испания аксарият дипломатларини Ироқдан чақириб олмоқда.
Испания Бош вазири Хосе Мариа Азнар Мадриддаги матбуот анжуманида ушбу қарорнинг вақтинчалигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG