Линклар

АҚШ Мудофаа Вазири ўринбосари Пол Вулфовиц АҚШ ҳарбийларининг мамлакатда қолишини ироқликлар қўллаб-қувватлаëтганини билдирди.


Сўров натижалари кўрсатиб турибдики, ироқликлар АҚШ ҳарбийларининг қанча керак бўлса,шунча мамлакатда қолишлари тарафдоридир, деди Вулфовиц.
АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари ушбу натижалар қаердан олингани юзасидан ҳеч нарса демаган.
- Ироқликлар бизнинг мамлакатни тарк этишимизни ҳоҳлайдими? Албатта, аммо вақти келиб. Аммо сўровлар кўрсатаëтганидек, Ироқ халқи олдинги режим тарафдорлари ҳокимиятга қайтмаслигига ишонч ҳосил қилмагунча, ҳарбийларнинг қанча керак бўлса, шунча қолиши тарафдори-, деди Пол Вулфовиц.
XS
SM
MD
LG