Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича, кеча Бағдоднинг жанубий қисмида партизанларнинг ракета ҳужумига учраб, АҚШнинг бир аскари ҳалок бўлди ва бошқа икки аскари яраланди.


Бугун Сурия чегараси яқинида АҚШнинг ҳарбий машинаси минага учраб, бир америкалик аскар нобуд бўлди.
Мина АҚШ кучларига қарши партизанлар томонидан кўмилганми ëхуд чегара хавфсизлиги учун ўрнатилганми,- бу ҳозирча аниқлангани йўқ.
Бугун шунингдек, Карбало яқинида Полша ҳарбийлари машинаси ўққа тутилиб бир офицер яраланди.
АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироқда сўнгги ҳафталар ичида деярли ҳар куни ҳужумга учрамоқда.
XS
SM
MD
LG