Линклар

Тожикистон Ички Ишлар Вазирлигининг хабар қилишича, тожик-ўзбек чегара ҳудудида Тожикистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган ва бошқа уч киши яраланган.


Вазирликка кўра, мазкур беш кишининг тўрт нафари Исфара районга қарашли Чилгазий қишлоғидан бўлган ëш болалардир. Улар ўтин йиғаëтганида минага учраганлар. Нобуд бўлганлардан бири болаларга ëрдам беришга ҳаракат қилган катта ëшдаги фуқаро эди.
Қуролли Исломий экстремистларни Ўзбекистон ҳудудига киришларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон томонидан 1999 ва 2000 йилларда ўзбек-тожик ва ўзбек-қиғиз чегра ҳудудларига кўмилган миналар ҳозирга қадар бир қанча фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG