Линклар

logo-print

Афғонистонга ташриф буюрган БМТ Хавфсизлик Кенгаши делегацияси бошлиғининг бугун Кобулда айтишича, мамлакатда хавфсизлик масаласи асосий муаммолигича қолмоқда.


Делегация бошлиғи Германиянинг БМТдаги элчиси Гунтер Плеугер беш кунлик ташриф якунида Кобулда сўзлаган нутқида – Афғонистон мураккаб йўлни босиб ўтишига тўғри келади, деб баëн этди. Унинг айтишича вилоятларда, айниқса, шимолда тўқнашаëтган гуруҳлар қонунга риоя этишлари шартдир.
"Барқарор жамият ва иқтисодий ва сиëсий жиҳатдан барқарор давлат ташкил этишга фақатгина қонун устувор бўлган тақдирда эришиш мумкин. Бизнинг билишимизча, айниқса Афғонистоннинг шимолий қисмида қурол ҳукмронлиги қонун ҳукмронлигига айлантирилиши керак", - деди Плеугер жумладан.
XS
SM
MD
LG