Линклар

logo-print

Саудия Арабистони расмийларининг айтишича, бугун Макка шаҳрида хавфсизлик кучлари икки жанггарини қўлга олишга ҳаракат қилганида, жанггарилар ўзини портлатиб юборган.


Саудия Арабистони Ички Ишлар Вазирлигига кўра, полиция мусулмон зиëратчиларга қарши ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида шу ҳафта бошларида Маккада олиб борилган амалиëтлар давомида икки жанггари ҳалок бўлган эди.
Бугун Риëдда олиб борилган айни амалиëтлар жараëнида бир жанггари нобуд бўлди ва 8 нафар полиция ходими яраланди. Ҳукумат шубҳа остидаги жанггари гуруҳларни бартараф этиш учун май ойидан буëн ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG