Линклар

Афғонистоннинг Покистон билан чегараси яқинида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ва жанггарилар ўртасида тўқнашув юз берди.


АҚШ ҳарбийлари матбуот котибининг бугун билдиришича, жанггариларни ортга чекинишга мажбур қилиш учун коалиция қўшинлари ҳаво кучларини ёрдамга чақирган.
Шунингдек, коалиция кучлари Бош қўмондонлиги тарқатган баёнотда билдирилишича, кеча кечқурун коалиция кучларининг Асадобод базаси ўққа тутилганидан сўнг, база яқинига учта ракета тушиб портлаган.
Мазкур ҳужумда коалиция қўшинларига талафот етмаган.
XS
SM
MD
LG