Линклар

Ҳиндистон Ташқи Ишлар вазири Яшвант Сингха Ўзбекистонга сафарининг иккинчи куни ўз мамлакати Ўзбекистон билан, айниқса, Афғонистон орқали автомобил йўли қуриш борасида ҳамкорликни кучайтиришини маълум қилди.


Сингха ва Президент Ислом Каримов ўртасида бўлиб ўтган музокара чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Яшвант Сингха Ҳиндистон Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган юк ташувчи самолетлардан яна бир нечтасини сотиб олиш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG