Линклар

Фаластин хавфсизлик ва тиббиёт ходимлари маълумотига кўра, Исроил аскарлари Женин шаҳрида тош отаётган фаластинлик ёшларга қарата ўт очгани натижасида бир ўсмир нобуд бўлган.


Байт Ханун шаҳарчасида эса, ўтган кечада Исроил аскарлари яна камида икки фаластинликни отиб ўлдирган. Фаластин ва Исроилдаги манбаларга кўра, бу воқеа Исроилни Ғазодан ажратиб турган девор яқинида юз берган.
Айни пайтда, Фаластин лидери Ясир Арафат бугун Бош Вазир Аҳмад Қуреи билан учрашиб, янги ҳукумат аъзолари масаласини муҳокама қилди. Ҳозирча расман эълон қилинмаган бўлса-да, сўзлашув чоғида Ҳакам Билавини Фаластин Ички Ишлар вазири лавозимига тайинлашга келишилди.
XS
SM
MD
LG