Линклар

logo-print

Бугун Ироқда АҚШ қўшинларига қарши ҳужумлар яна давом этди.


АҚШ армияси полковниги Стийв Русселга кўра, АҚШ ҳарбийлари кеча Тикрит шаҳри яқинида ерга қулаган вертолет уриб туширилган, деган хулосага келганлар. Мазкур воқеада америкалик олти ҳарбий нобуд бўлган. Полковник Руссел, коалиция қўшинлари мазкур ҳужумга жавобан Тикрит минтақасини артиллерия ва ҳаводан ўққа тутганини билдирди. Бундан ташқари, бугун Фаллужа шаҳридаги йўл четида бомба портлагани оқибатида АҚШнинг икки ҳарбийси нобуд бўлди.
Айни пайтда, бугун Женева шаҳрида Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси Бағдод ва Басра шаҳарларидаги ўз идораларини хавфсизлик сабабларига кўра вақтинча ёпганини эълон қилди. Бироқ ташкилотнинг матбуот котиби Флориан Вестфал Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси Ироқ шимолида ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG