Линклар

“Биллур тунлар” номи билан тарихга кирган Германиядаги яҳудийлар турар жойлари вайрон қилиниши билан боғлиқ ҳодисалар рўй берганлигига 65 йил тўлиши муносабати сўзлаган нутқида Германия Канцлери Герҳард Шредер мамлакат фуқароларини антисемитизм ва ирқчиликка қарши курашни давом эттиришга чақирди.


1938 йили 9 ноябрдан 10 ноябрга ўтар кечаси бутун Германияда яҳудийлар истиқомат қилаëтган уйлар талон-тарож қилиниб, уларга тегишли дўкон, корҳона ва ибодатхоналарига ўт қўйилганди.
Бундан 65 йил муқаддам юз берган ҳодисада 100 атрофида яҳудий ҳалок бўлган ва 20 мингги концлагерга жўнатилганди.
XS
SM
MD
LG