Линклар

Тиблиси марказида мухолифат тарафдорлари Эдуард Шеварнадзе истъефосини талаб қилмоқда.


Бир ҳафтадан бери Грузияда давом этаëтган ҳукумат ва муҳолифат ўртасидаги қарама-қаршилик сайлов натижалари боис юзага чиқди.
Кеча кечқурун Грузия пойтахтида муҳолифат оммавий норозилик митинги ўтказди. Митинг қатнашчиларининг бир қисми бутун тунни парламент биноси олдида ўтказгани ҳам айтилмоқда.
Бугун эрталаб норозилик тадбири иштирокчилари олдига мамлакат президенти Эдуард Шеварднадзе чиқиб мухолифатчиларни мулоқотга чорлади.
Кўчадаги намойишлар билан мамлакатдаги муаммоларни ечиб бўлмайди деди Шеаварднадзе.
Грузия марказий сайлов комиссияси натижаларни 20 ноябрда эълон қилишини билдирган бўлсада, сайловда президентга тарафдор "Янги Грузия "ва Аджария муҳторияти раҳбари Аслан Абашидзенинг "Уйғониш" ҳаракати ғолиб бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG