Линклар

Саудия пойтахти Ар-Риëд шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 10дан ортиқ бино вайрон бўлган ва турли маълумотларга кўра 10 нафардан 30 нафаргача кишилар қурбон бўлган 100дан ортиқ одам жароҳат олган.


Ҳудкуш-террорчилар ичига портловчи моддалар тўлдирилган автомобилни шахарнинг саудияликлар ва чет элликлар яшайдиган мавзесида портлатишган.
Саудия расмийлари портлаш "Ал-Қаеда"жангарилари тарафидан уюштирилган деб ҳисоблашмоқда.
Ҳалок бўлганлар асосан Судан, Ливан ва Ҳиндистон фуқароларидир.Қурбонлар орасида кўплаб болалар ҳам борлиги айтилмоқда.
Май ойида юз берган ана шундай тажовуз оқибатида Ар-Риëдда 35 киши ҳалок бўлганди.
Жума куни АҚШ давлат департаменти, махсус хизмат ходимлари маълумотларига таянган ҳолда Саудияда террор-амалиëти юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Саудияда хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ дипломатик муассаалари ëпиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG