Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:25

Қозоғистонннг собиқ элчиси мухолифат сафидан ўрин олди.


"Оқ жўл" партияси раисдошлигига сайланган собиқ элчи Олтинбек Сарсонбой-улини Қозоғистон сиëсий саҳнасида пайдо бўлган янги қаҳрамон дейиш ҳақиқатга унчалик тўғри келмайди. Олтинбекни шу пайтгача панада турган қозоқ сиëсатчилардан бири деб таърифлаш мумкин.

Таҳлилчилар Олтинбек келажакда Қозоғистон президентлигига даъвогарлардан бири бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси лавозимидан озод қилинганидан бир ҳафта ўтиб "Оқ жўл" партиясига раисдош бўлган Олтинбек ўзининг сиëсий мақсадларини яшираëтгани йўқ:

- Сайлов тўғрисида демократик қонун қабул қилинишига эришиш¸демократик ғояларни амалга ошириш¸ ҳурриятнинг ички мазмунини чуқурлаштириш биз олиб бораëтган мужодаланинг асосини ташкил қилади, - дейди Олтинбек Сарсонбой –ули.

Шу ўринда Олтинбек Сарсонбой –ули ўзи ким деган саволга ҳам жавоб бериб кетайлик.

Сарсонбой-ули 42 ëшда. Касби журналист. Сиëсий фанлар номзоди. 2002 йилгача Қозоғистон оммавий ахборот воситалари ва маданият вазири бўлиб ишлаган. 2002 йилнинг январ ойида Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланди.
2003 йилнинг 4 ноябрида сабаби кўрсатилмаган ҳолда элчиликдан озод қилинди.
10 ноябр куни Қозоғистон ҳукуматига мўътадил мухолифатда бўлган "Оқ жўл" партияси раисдошлигига сайланди.


Бу Қозоғистон матбуотида эълон қилинган расмий бир маълумот. Хўш нега Олтинбой ҳукумат тизимларида ишлашни бас қилиб сиëсий фаолиятга киришди. Ҳолбуки Нурсултон Назарбоев унга лавозим таклиф қилгандику. Бу саволимизга Озодлик радиоси Қозоқ ҳизмати журналисти Ардақ Нурғали жавоб беради:

- Кемани сув босган пайтда эгов- қуйруқ каламушлар ва сичқонлар биринчи бўлиб қочишар экан.Қозоғистондаги сиëсий жараëнларни бир кема деб тасаввур қилсак¸ Назарбоев бошқараëтган кема чайқала бошлади. Айни пайтда Назарбоевнинг қизи Дариғанинг Озарбайжон сценарийси бўйича президент бўлиш эҳтимоли пайдо бўлди.
Бунга йўл қўймаслик учун эски ўйинчи Олтинбек Сарсонбой-ули майдонга чиқди.


Хўш Олтинбекнинг Қозоғистон сиëсий саҳнасида бош ролни қўлга киритишга қанчалар имкони бор деган саволимизга Ардақ Нурғали шундай жавоб берди.

- Бу ўта эски сиëсий ўйинчи. Ëш бўлсада ўта тажрибали бир сиëсатчи. Кейинги 10-12 йил ичида Қозоғистонда анча танилган бир сиëсатчи. Кейин яна бир нарсани айтиб ўтиш лозим¸ унда катта пул бор.
Қозоқда бир мақол бор гадой бой бўлишни¸ бой ҳудой бўлишни ҳоҳлайди деган. Сиз яҳши биласиз агар катта пул ва сиëсий тажриба бирлашса¸ бўлмайдиган ишни ҳам қилса бўлади.


Қозоғистонда президентлик сайловлари 2007 йилда ўтиши кўзда тутилган бўлсада сайловолди ҳаракатлари аллақачон бошланди .Олтинбек Сарсонбой-ули ҳамраис бўлган "Оқ жўл" партияси 10 ноябр куни¸ ўз қурултойида Қозоғистон президенти Назарбоев ташкил қилган Демократик жараëнларни мувоқлаштирувчи кенгашда қатнашишдан воз кечиш қарорини қабул қилди. Кўпчилик кузатувчилар бу қарорни Назарбоевга қаратилган исëн деб баҳолашмоқда.
XS
SM
MD
LG