Линклар

АҚШ Саудия Арабистонини террорчиликка қарши олиб бораëтган курашига ижобий баҳо бериб, шанба кунги портлаш террорчиликка қарши кураш ҳали узоқ давом этажагини намойиш этади, деб таъкидлади.


Саудиядан Коҳирага борган АҚШ Давлат Котиб ўринбосари Ричард Армитаж Саудия ҳукуматини террорчиликка қарши фаол курашаëтганини маълум қилди.
- Менга шундоқ кўриниб турибдики, “Ал-Қайда” қирол оиласи ва Саудия ҳукуматини амалидан ағдармоқчидир, - деди Армитаж
Шунингдек, дунë жамоатчилиги Саудия Арабистони пойтахти Эр-Риëдда юз берган портлашни қоралаб, Саудия раҳбариятига террорчиликка қарши курашда ўз ëрдамини таклиф этди.
XS
SM
MD
LG