Линклар

logo-print

Бугун Эрон Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликка мамлакатдаги ядровий объектларни чекланмаган равишда текшириш тўғрисидаги протоколни имзолашга рози экани ҳақидаги расмий ҳужжатни юборади.


Бу ҳақда Москва сафарини давом эттираëтган Эрон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раҳбари Хасан Руҳоний Владимир Путин билан учрашувида эълон қилди.
- Эрон ядровий дастури билан боғлиқ хавотирларни йўқ қилишга ва янги муҳит яратишга қарор қилди. Биз , уранни бойитиш дастуримизни вақтинчалик тўхтатиб туришга қарор қилдик, - деди Руҳоний
Россия Президенти эса, Эроннинг бу ҳаракатидан мамнунлиги ва у билан ядровий соҳадаги ҳамкорликни тўхтатиш учун ҳеч қандай асос кўрмаëтганини маълум қилди.
Уранни бойитиш дастури ҳам атом электростанцияси учун ëнилғи ишлаб чиқишда ва айни пайтда ядровий қурол ишлаб чиқиш мақсадида ҳам ишлатилиши мумкин. Оқ Уйни Эроннинг уранни ҳарбий мақсадларда ишлатиши эҳтимоли ташвишга солмоқда.
XS
SM
MD
LG