Линклар

ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ ТАДБИРКРЛИГИ: "ГУЛНОРА ВА COCA COLA" (Иккинчи қисм)


Гулнора Каримова.

Гулнора Каримова.

Бошловчи: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримованинг хусусий корхонаси Revi Holdingнинг собиқ ижроия директори Фарҳод Иноғомбоев билан ўтказган суҳбатимизнинг якшанба кечки ва душанба эрталабки эшиттиришларимизда эътиборингизга ҳавола қилинган биринчи қисмида суҳбатдошимиз собиқ раҳбари Гулнора Каримова Кока-кола боттлерс Ўзбекистон ширкатини қандай қилиб ўз назоратига олгани тўғрисида айтиб берган эди. Суҳбат бошида Фарҳод Иноғомбоев собиқ раҳбарининг ноқонуний ишлари тўғрисида маълумотларни ошкор қилар экан, қўрқишдан чарчаганини, бу маълумотларни Ўзбекистонда ҳам, Ғарбда ҳам одамлар билиб қўйишлари керак, деб ҳисоблашини таъкидлаган эди. Гулнора Каримова эри Мақсуд Мансурийдан ажрашганидан сўнг – 2002 йилнинг кузида Кока-кола боттлерс Ўзбекистон ширкатини тўла ўз назоратига олган, деган эди Фарҳод Иноғомбоев. Ширкат акцияларининг Мақсудийлар оиласига тегишли қисмини ўзлаштириб олганми, деган мазмундаги саволни берганимизда суҳбатдошимиз: “Йўқ, Гулнора Каримова бошқа йўлни танлаган эди», деган эди. Фарҳод Иноғомбоев суҳбатимизни ўша бошқа йўл тўғрисидаги маълумотлар билан давом эттиради.

Иноғомбоев: Гулнора 2002 йилларнинг охирларида Кока-колани контролга олган. Норасмий бўлсаям. Биринчи қилган ишларидан бири 2002 йилда у ёққа янги раҳбарият қўйдирган. Ўзининг одамини генеральний директор қилган. Ўзининг одамини заместитель генерального директора қилган...

Бошловчи: ...дейди Фарҳод Иноғомбоев. Шундан сўнг, дейди Фарҳод Иноғомбоев, Гулнора Каримованинг хусусий корхонаси - Ривай Холдинг Coca Colaга хомашё етказиб берувчи ягона корхонага айланади.

Иноғомбоев: Учинчи қадам, Кока-коланинг барча мана бу сеплай конрактлар, дейди, сеплай деганда ўша таъминлаш бўйича, резина бутилка ишлаб чиқаришга, уни минг-минг тонналаб Кока-кола ишлатади, кейин шакар, минг тонналаб ишлатади, ўша ҳамма контрактларни ўзига олиб олган. Ўзининг Ривай Холдинг компаниясига олган. Тушуняпсизми? Кока-коладан пул сўраганда, ўша менежмент контракт пулини сўраганда, Кока-колага айтган, мана мен сизларга конвертацияни қилиб бериб тураман. Чунки ковертациясиз Кока-кола ишлай олмайди. Чунки конвертация нимага керак, шакарга керак, полиэтилен стрептолат, ўша пи-ти резина дейилади, нефтехимический продукт, ўша пластик бутилкалар чиқариш учун. Уни минг-минг тонналаб олиши керак Кока-кола. Унга конвертация бўлмаса, бусиз ҳам ишлай олмайди Кока-кола. Шунинг учун Гулнора ваъда берган: мен сизларга конвертация қилиб бераман, лекин мендан оласизлар ўша нарсани, ўша шакар, полиэтилен стрептолат, ҳаммасини ўз контролига олган. Ҳаммаси Ривай Холдинг орқали келган. Бу дегани - юз сўмга ўша шакарни олади, икки юз сўмга Кока-колага сотади. Кока-кола конвертация олади ўша учун, ўша маҳсулот учун, Гулнора берган маҳсулот учун. Шу конвертацияни Гулноранинг ўзи қилиб беради Кока-колага. Кейин бу пул - икки юз сўм Ривайга чиқиб кетади.

Бошловчи: Гулнора Каримова Coca Cola Bottlers Uzbekistanни хомашё ва бутловчи қисмлар билан таминлаш соҳасига яккаҳоким бўлиб олишдан ташқари, компаниядан бошқа усуллар билан ҳам пул ундирар эди, дейди Фарҳод Иноғомбеков.

Иноғомбоев: 2001 йилнинг ўша октябрь-ноябрь ойларида Содиқ Сафоевнинг ёрдамида, кейин Аҳмед Бозар деган регион президенти Кока-коланинг, бу Кока-коланинг ўзининг вакили, ўша Аҳмед Бозарга булар босим қилишганда булар айтишган, “сизлар жим туринглар, бизлар Мақсудийларнинг нимасини оламиз». Энди Кока-колани биласиз, уларнинг ўзларини манфаатлари бор. Ўзбекистондан чиқиб кетишни хоҳламайди. Улар учун бу катта бозор 24 миллионлик. Ўшанда Гулнора ваъда берган: “қандай олдин яхши ишлаб келган бўлсанглар, мен сизларга шунақа ёрдам бераман”, деган. Ўшанда Кока-коладан Гулнора менежмент контракт талаб қилган. Ҳар ой Гулноранинг номига неча юз мингдир ҳам доллар талаб қилган.

Бошловчи: Менежмент контракт нима?

Иноғомбоев: Шунақа термин бор. Отмивание денег, дейилади. Буни ўзбекчасида билмадим қанақа аниқ айтилади. Отмивание денег деганда менежмент контракт ёки консультационний контракт, деган контрактларни ишлатишади. Бундан асосий мақсад, пул нимага келиб тушяпти олиб ётган одамга, ёки тўлаётган одам нимага ўша пулни тўлаётгани қандайдир жастифай қилиш учун, ўшани исботлаш учун йўқ қонуний тўлаяпман, ёки ўша пул олаётган одам йўқ мен қонуний ўша пулни оляпман, деган ўша бир контракт тузилади. Менежмент контракт деганда пул олаётган одам пул тўлаётган одамга қанақадир хизмат кўрсатаётган бўлади. Хизматни, биласизми, унақа текшириш қийин. Хизмат - бу мол эмас. Хизматни ушлаб кўриб бўлмайди. Санаб кўриб бўлмайди, тўғрими?

Бошловчи: Демак, шу йўл билан Гулнора Каримова Кока-коланинг регионал раҳбаридан ойига қанчадир суммада пул олиб турган.

Иноғомбоев: Тўппа-тўғри.

Бошловчи: Қаранг, Гулнора Каримованинг расман Кока-колага алоқаси ҳеч қандай йўқ. Тўғрими?

Иноғомбоев: Формальний йўқ.

Бошловчи: Унда қандай қилиб у билан менежмент контракт тузиш мумкин?

Иноғомбоев: Шунисидада гап. Менежмент контрактни, масалан, Кока-кола компанияси, Гулнора билан ҳам эмас, мисол учун, Туркманистонда ёки Қозоғистонда ўтирган бир бошқа одам билан ҳам туза олади агар ўша одам менга пул берасизлар, деб туриб олса, тушуняпсизми?

Бошловчи: Тушунмаяпман шуни. Масалан, генеральний дирекцияси борку Кока-коланинг тўғрими? Ўша сўрамайдими сен нимага ўтказяпсан бу пулни бунга, деб?

Иноғомбоев: Сўраса айтади, менежмент контракт как независимий консультант.

Бошловчи: Консультант. Ҳа, тушундим. Консультант сифатида.

Иноғомбоев: Ўзи алоқаси умуман йўқ бу ташкилотга, номи ҳам йўқ. Ёки ойлик маош оладиган бухгалтериянинг пейроудида ҳам йўқ. Лекин нима дейди, қўполчасига айтганда, рэкет деган, ўша пайтлари, СССР пайтлари Россияда бўлардию, шунақа нарса. Келадида, менга ойига шунча пул тўлайсан, дейди. Тўламасанг, ишингнинг дабдаласи чиқади, дейди. Ўшанда тўлайдиган одам “бўпти, майли, тўлайман”, деб туради-ю. Бу энди катта уровеньда сал формальнийлаштирилган. Энди табиий бу, катта бир ташкилотга катта минг-миллионлаб чиқиб кетиши пулнинг, булар бухгалтериядан қандайдир ўтказиши керак бу пулни, бир нима билан ёпиш керак.

Бошловчи: Фарҳод Иноғомбоевнинг гувоҳлик беришича, Гулнора Каримова Coca Cola Bottlers Uzbekistanдан менежмент контракт асосидагина эмас, бошқа усуллар билан ҳам пул олган.

Иноғомбоев: Бундан ташқари, яна 2002 йил охирларида - 2003 йилларда, боя мен айтганимдек, рекламний контракт қилиб қўйган. Тошкентда “Оасторс” деган компанияси бор. Ўзи, «Оасторс”ни мен бундан олдин айтганман, лицензия бўйича кичкина болаларнинг маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармонлар олиб келадиган компания. Шунинг учун ҳам «Оасторс” Ўзбекистоннинг ичида барча солиқлардан, таможня пошлиналаридан ҳаммасидан озод қилинган. Бу компания Гулноранинг компанияси. Ўша компания билан Кока-коланинг ўртасида рекламний контракт қиилб қўйган. Якобы “Оасторс” реклама қилади Кока-колани, тушуняпсизми? Ё плакатлар қилиб беради ёки қандайдир телевизион роликлар қилиб беради. Умуман, бунақа нарсаларни қилмаган бу компания. Ўша хизматлар учун, ўша рекламный хизматлар учун Кока-кола ҳар ой, адашмасам, 70 – 80 миллион сўмлик контракт қилган.

Бошловчи: ..деган маълумотларни берди Фарҳод Иноғомбоев, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходими Гулнора Каримовага тегишли хусусий корхонанинг собиқ молиявий директори.

Албатта, биз суҳбат давомида Фарҳод Иноғомбоевдан қилаётган ҳар бир баёнотига ҳужжати бор-йўқлигини сўрадик. У ҳар бир гапи ҳужжатга асосланганини, уларнинг ксерокс нусхасини бизга тақдим қилиши мумкинлигини айтди.

Фарҳод Иноғомбоев ўзи ишлаган, Гулнора Каримова бошқараётган хусусий корхонадаги муҳит ҳақида ҳам айтиб бердики, бу маълумотлар суҳбатдошимизнинг оиласи ва бошқа яқинлари билан Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетишига изоҳ бўлади.

***

Давоми бор.
XS
SM
MD
LG