Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:40

Чегарадаги қишлоқ муаммолари


Турғунбек Ўзбекистоннинг “Маданият” чегара пости жойлашган Маданият қишлоғида (Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани) 25 мингга яқин киши истиқомат қилади. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган ушбу қишлоқнинг ўзига хос муаммолари бор.

Қишлоқ фуқароларидан бирининг сўзларига қараганда, қишлоқ аҳлининг 60 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади. Бироқ бу ерда бирорта саноат корхонаси ишламайди.

60 ёшни қоралаган Азимжон Эшоновнинг айтишича, икки мамлакат чегарасидаги қишлоқлар доимий равишда бир-бири билан қиз олиб, қиз бериб келган. Бироқ давлатлар ўртасида чегара постлари ўрнатилгандан сўнг қариндошларникига бориб-келишда айрим муаммолар пайдо бўлган.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистонда ер бемалол бўлгани учун маданиятликлар ўша ёққа ўтиб деҳқончилик қилишни афзал билади.

Чегаранинг Қирғизистон томонида катта бозор бўлиб, маданиятлик ишсиз юрган ёшлар шу бозорда тирикчилик қилади. Бироқ, уларнинг сўзларига қараганда, бунинг ҳам ўзига яраша муаммолари бор.

“Қирғиз чегарачилари бизларни ушлаб қамаб қўяди, уради, кўп ҳолларда пулимизни олади. Қирғиз пулида энг камида 1000 сўм олади”, дейди ёшлар.

Бундан ташқари, қирғиз чегарачилари Россияда ишлаб, Бишкек орқали юртига қайтиб келаётган ўзбеклардан ҳам турли баҳоналар билан пул ундирар экан.

Фурсати келганда Интернетда ушбу қишлоққа оид тарқалган хабар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Россиянинг «Риа-Новости” ахборот агентлиги мухбири Юлия Орлова 3 ноябрь куни тунда “Маданият” чегара постининг қаршисидаги қирғиз постига ўзбек фуқаролари томонидан тош ва бошқа буюмлар отилгани тўғрисида хабар берганди.

“Озодлик” мухбири шу воқеа юзасидан суриштирув ўтказганида маданиятликлар бу хабарни рад этди. Ҳатто қирғиз чегарачиларининг ўзи ҳам бу ҳақдаги саволга: “Бизнинг постимизда бундай воқеа умуман бўлмаган”, дея жавоб қайтарди.
XS
SM
MD
LG