Линклар

Бугун Ироқнинг Бағдод ва Басра шаҳарларида портлашлар юз бергани оқибатида уч одам нобуд бўлди ва камида тўққиз киши яраланди.


Бағдодда Америка аскарлари маҳбусларни маҳкама биносидан олиб чиқаëтган пайтда портлаш рўй бергани оқибатида икки Ироқ полициячиси ва тўрт маҳбус яраланди.
Басрада бир машина минага учраб портлагани оқибатида уч ироқлик нобуд бўлди ва яна камида уч киши яраланди.
Бугун АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондони Рикардо Санчес “Ал-Қайда” террор тармоғининг аъзолари эканида шубҳа этилиб, ҳибсга олинган шахслар суроқ қилинаëтганини билдирди:
“Ҳибсда сақланаëтганларнинг сони 5.000 нафардан ортади. Бу одамларнинг “Ал-Қайда” гуруҳига алоқаси бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилаяпмиз”, - деди Америка генерали.
XS
SM
MD
LG