Линклар

logo-print

Афғонистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулла унинг ҳукумати Покистондан “Ал-Қайда” ва “Толибон” жанггариларини қўлга олишда кўпроқ ҳамкорлик қилишни сўраëтганини маълум қилди.


Абдулла келаси йили Афғонистонда миллий сайловларга тайëргарлик кўрилар экан, “Толибон” ва “Ал-Қайда” жанггарилари ҳали ҳам жиддий таҳдид солаëтганини қайд этди.
Абдуллага кўра, “Толибон” ва “Ал-Қайда” жанггарилари Афғонистонга ҳужум қилишда Покистоннинг чегара ҳудудларидан фойдаланмоқдалар.
Покистон ўзининг чегара ҳудудларида “Толибон” ва “Ал-Қайда” жанггарилари борлигини, шунингдек бу ҳудудларда назорат ўрнатмаганини эътироф этади. Айни пайтда, Исломобод ҳукумати муаммони ҳал этиш учун Афғонистондаги Америка қўшинларидан ëрдам беришни сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG