Линклар

logo-print

Бугун Филиппин Президенти Глория Арроë ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатлари ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга келишдилар.


Назарбоев уч кунлик давлат ташрифи билан кеча Манилага борди.
Арроë Назарбоев билан музокаралар ўтказгандан кейин икки мамлакат сиëсий ва иқтисодий соҳаларда кўпроқ ҳамкорлик қилишини қайд этди. Филиппин ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, визасиз саëҳат қилиш ва туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш келишувлари имзоланди.
Қозоғистон Президенти ўзининг Жануби-шарқий Осиë сафарини давом эттириб, эртага Сингапурга боради.
XS
SM
MD
LG