Линклар

Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Крэйг Мюррейнинг шу ҳафта охирида Тошкентга, иш жойига қайтиши маълум бўлди.


Кўпчилик, бундан икки ой олдин Лондонга кетган Мюррей Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни кескин танқид қилгнидан кейин, Британия ҳукумати томонидан чақириб олинган эди,деб тахмин қилаëтган эди.
Бироқ Британия Ташқи Ишлар Вазири Баронэс Саймонс Мюррей шу ҳафта сўнггида Тошкентга қайтишини маълум қилди.
Ўтган ойда ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биноси олдида Крэйг Мюррейнинг тезроқ ўз жойига қайтишини талаб қилиб учун пикет ўтказганди.
XS
SM
MD
LG