Линклар

logo-print

Бугун Фаластин Парламенти янги ҳукумат аъзоларини тасдиқлади.


Депутатлар олдида қилган чиқишида Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурей ҳукуматни Исроил билан музокаралар бошлашга чақирди.
Фаластин раҳбари Ясир Арафат эса Парламентга қилган мурожаатида “исроилликларнинг тинч ва осойишта яшашига ҳуқуқлари бор”, деди.
- Биз Исроилни давлат сифатида тан оламиз ва буни инкор этмаймиз.Исроилликлар фаластинликлар каби эркин ва осойишта ҳамда мустқаил давлатларида тинч яшаш ҳуқуқига эгадир, - деди Арафат.
Исроил Бош Вазири Ариэл Шароннинг маслаҳатчиси Дор Голд эса Арафат баëнотини “носамимий”, деб баҳолади.
Ирсоил Бош Вазири Ариэл Шарон унинг мамлакати,агар Фаластин ҳукуматига янги тайинланганлар Исроилга қарши ҳаракат қилаëтган жанггариларга қарши курашса, у ҳолда янги ҳукуматни тан олишини билдирди.
АҚШ ва Исроил Ясир Арафатни террорчиларни қўллашда айблаб, Фаластин ҳуқуқ- тартибот органларининг Фаластин ҳукумати томонидан бошқарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG