Линклар

Бугун Италия Мудофаа Вазири Антонио Мартино Ироқ жанубидаги Носирия шаҳрига етиб бориши билан чоршанба куни худкуш терррорчи ҳужуми оқибатида яраланган аскарларни зиëрат қилиш учун касалхонага жўнаб кетди.


"Кеча ҳужум қилданларнинг бизни террор қилишларига йўл қўймаймиз. Улар террор қилишни истайдилар, бироқ бунга эриша олмайдилар",- деди воқеа жойида нутқ сўзлаган Италия Мудофаа Вазири.
Носирия полиция бўлимига қилинган ҳужум натижасида 19 нафар италиялик ва 9 нафар ироқлик ҳалок бўлди ҳамда тақрибан 100 киши яраланди.
АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакилининг билдиришича, кеча Бағдодда қилинган бомба ҳужуми оқибатида бир америкалик аскар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG