Линклар

Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий баëнотига кўра, Теҳрон Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан ҳамкорлигини давом эттиради.


“Бизнинг ҳамкорлигимиз Агентлик талаб қилганидан ҳам ортиқ давом этаяпти”, деди Харрозий Токиога қилган сафари чоғида.
Унинг қайд этишича, Эроннинг Агентлик билан ҳамкорлиги мамлакат Парламенти томонидан расман маъқулланмаган бўлишига қарамасдан, ҳукумат ядровий объектларни халқаро инспекторлар учун очиб берган:
- Халқаро инспекторларнинг муҳим объектларимизни бориб кўришлари ҳақидаги қўшимча протокол Парламент томонидан қабул қилинмаган бўлсада, ядровий дастуримиз тинчлик йўлида олиб борилганини исботлаш учун, Агентлик шартларини рад этмадик, - деди Эрон Ташқи Ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG