Линклар

logo-print

Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ва Саддам Ҳусайн тарафдорлари ўртасида иккинчи кун давом этаëтган отишмаларда АҚШ ҳарбийлари артиллериядан фойдаланди.


Халқаро ахборот агентликлари портлашлар ва отишмаларнинг овози шаҳар бўйлаб эшитилганлигини маълум қилди.
АҚШ ҳарбийлари жанггарилар жойлашган 3 та бинога қарата ўт очганини маълум қилган.
Ироқдаги Марказий Қўмондонлик генерали Жон Абизаиднинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийларига қарши курашаëтганлар сони 5000 минг жанггарини ташкил этади.
Генерал Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини жанггарилар сиқиб чиқаролмайди деди:
- Ироқдаги бирон ҳарбий таҳлика бизни кетишимизга сабаб бўла олмайди. Бизнинг ҳарбийларимиз энг яхши жиҳозланган, пухта тайëрланган ва хавфли нуқталарда муносиб кураша олади, - деди генерал Абизаид.
XS
SM
MD
LG