Линклар

Грузияда вазият тобора кескинлашиб бормоқда.


Айни дамда шаҳар кўчаларида 20 мингга яқин одам Эдуард Шеварднадзе истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойишида иштирок этмоқда.
Кремл матбуот бўлими тарқатган хабарга кўра, Россия Президенти Владимир Путин ва Грузия раҳбари Эдуард Шеварднадзе мамлакатда рўй бераëтган сиëсий аҳволни муҳокама қилган.
Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе мамлакат Парламентига сайловлар давомида хатолар юз берганини тан олди, аммо мухолифатчи кучлар талабини бажаришни рад этиб, аксинча уларни яна бир бор музокаралар олиб боришга чақирмоқда.
- Мен ўзимни оқламоқчи эмасман, аммо мухолифатчи кучлар билан музокаралар ўтказиш ташаббуси билан биринчи бўлиб биз чиқдик. Ўшанда биз намойишчилар тўпланган майдонга чиқиб, йиғилганларга айтмоқчи бўлган гапларимизни айтганмиз. Биз яна бир бор музокаралар олиб боришга чақирмоқдамиз. Мен бутун Грузиянинг биз музокаралар тарафдори эканлигимизни билишини истардим, - деди Грузия Президенти.
Мухолифатчилар етакчиси Саакашвили эса норозилик намойишчилари ҳукумат биноларига зарар етказиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Полиция ва Ички Ишлар ходимлари , нозорилик намойиши зўравонликларсиз ўтказилса, унда бундай ҳаракатларга қаршилик кўрсатмаслигини қайд этган.
XS
SM
MD
LG