Линклар

Россия, Тожикистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон ҳуқуқ-тартибот органларининг минглаб ходимлари ўтказган қўшма операция давомида катта ҳажмдаги гиёҳванд моддалар қўлга олинди.


Мазкур давлатлар аъзо бўлган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа шу ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Бордюжага кўра, “Канал” операцияси шартли номи остида ўтказилган мазкур қўшма операция давомида тўрт тоннадан ортиқ гиёҳванд модда қўлга туширилган ва мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG