Линклар

logo-print

Франция президенти Жак Ширак бугун мамлакатнинг Сен-Назер портига келди.


Сен-Назерда кеча юз берган бахтсиз ходиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб 30 киши жарохат олганди.
Фожеа бандаргохга лангар ташлаган Куин Мери 2 денгиз кемаси ишчилари билан уларнинг ариндош уруғларининг учрашув чоғида юз берди. Кема ва соҳил ўртасига ўрнатилган муваққат кўприк қулаши оқибатида ўнлаб кишилар 20 метр баландликдан пастга шўнғиди.
Январ ойида Британия қироличаси Елизаветта иккинчи Куин Мери кемасини денгизга кузатиш маросимида қатнашиши кутилаëтганди. 800 миллион доллар маблағ эвазига қурилган кеманинг узунлиги 845 метр.
XS
SM
MD
LG