Линклар

Туркия ва Исроиллик мутахассислар Истанбулда кеча рўй берган портлаш сабабларини аниқлашга киришишди.


Энг сўнгги маълумотларга кўра портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган ва 242 киши жароҳат олган.
Шанба куни эрталаб Истанбул марказидаги икки каниса яъни яҳудий ибодатхонаси олдида ичига потловчи модда тўлдирилган машина портлаганди.
Туркия расмийлар портлаш орқасида "Ал-Қаеда" гурухи турганлигини айтишмоқда.
Бугун Исроил ташқи ишлар вазири Силван Шалом фожеа юз берган жойни келиб кўрди.
БМТ, НАТО, Европа Иттифоқи каби ташкилотлар юз берагн фожеа юзасидан ташвишлниш билдирдилар.
Бу борада чиқиш қилган Араб давлатлари Лигаси бош котиби Амр Муса юз берган воқеа Исроил олиб бораëтган сиëсатнинг акс садоси эканлигини айтди.
XS
SM
MD
LG