Линклар

Яман республикаси Президенти мамлакат қамоқхоналаридаги 92 маҳбусни озодликка чиқаришни буюрди.


Маҳбусларнинг кўпчилиги “Ал-Қайда” гуруҳига алоқадорликда гумон қилинганди.
Хабарларга кўра, бу одамлар зўравонликларни қоралаган ва Президентга қонунларга риоя қилишларини ваъда қиганларидан кейин, Яман Президенти шу қарорни чиқарган.
Яман террорга қарши курашда АҚШга иттифоқдош ҳисобланиб, айрим қуролли гуруҳлар билан террористик ҳаракатларни тўхтатиш борасида музокаралар олиб боришга ҳаракат қилаëтган эди.
“Ал-Қайда” гуруҳига алоқадор бир гуруҳ яманликлар 2000чи йили мамлакат денгиз портидаги АҚШ ҳарбий кемасининг портлашида айбланган эди.
Ўшанда 17 нафар АҚШ ҳарбий-денгиз хизматчиси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG