Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Саддам Ҳусайн тарафдорларига нисбатан шиддатли ҳужумларини бошлади.


АҚШ ҳарбийлари етакчилигидаги коалиция кучлари вертолëтлар ëрдамида снарядлардан Саддам Ҳусайннинг она шаҳри Тикритдаги муайян жойларни ўққа тутган.
Бу каби амалиëтлар Бағдодда ҳам ўтказилди. Халқаро ахборот агентликлари тунги амалиëтлар овози бутун шаҳар бўйлаб эшитилганини хабар қилди.
Шунингдек, якшанба куни АҚШ ҳарбийлари Киркук ëнида жанггарилар базаси мавжудлиги тахмин қилинган ҳудудга сунъий йўлдош ëрдамида 225 килограмлик ракета отган.
АҚШнинг бундай ҳаракатларига шанба кунги ҳодиса сабаб бўлмоқда. Шу куни АҚШ ҳарбийларига тегишли икки вертолëтнинг ҳавода тўқнашуви оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.
АҚШ ҳарбийлари вертолëтлардан бирига қарата ердан ўт очилиши натижасида тўқнашув юз берган бўлиши мумкин, деган фикрда.
Шунингдек АҚШ Президенти пайдо бўлган Саддам Ҳусайн овози тарғибот мақсадида ишлатилаëтгани ҳақида фикр билдирди:
- Сиз буни тарғиботлигини биласиз. Биз мақсадимиз амалга ошмагунича Ироқни тарк этмаймиз. Озод ва тинч Ироқ мамлакат тарихига айланади. Агар бу ҳақиқатдан ҳам Саддам Ҳусайн овози бўлса, аминманки, у бизни мамлакатни тарк этишимизни хохлаяпти, - деди АҚШ Президенти.
Тахмин қилинаëтган Саддам Ҳусай овози бир неча кун олдин “Ал-Арабия” телекомпанияси орқали эфирга узатилган эди.
XS
SM
MD
LG