Линклар

Туркия Бош Вазири Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат хавфсизлик хизмати Истамбулдаги синагогада уюштирилган портлаш учун масъулиятни “Ал-Қайда” ўз зиммасига олганлиги қанчалик тўғрилигини ўрганиб чиқаëтганлигини маълум қилди.


Эслатиб ўтамиз Истамбулдаги яҳудийларнинг 2 ибодатхонасида рўй берган портлаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлган.
Лондонда чиқадиган “Ал-Мажаллаҳ” ва “ал Қудс ал Араби” араб тилидаги газеталар таҳририяти бир-бирига ўхшаш портлашлар ортида “Ал-Қайда” турганлиги ҳақида шу ташкилот ўзидан баëнот олганлигини маълум қилган.
Мазкур баëнотда “Ал-Қайда” 12 ноябр куни Ироқнинг Насирия шаҳрида 19 италия полициячиси ва 10 дан ортиқ ироқлик ўлимига сабаб бўлган портлаш учун масъулиятни ҳам ўз зиммасига олганлигини маълум қилган.
“Ал-Қайда”нинг бундан кейин ҳам АҚШ ва унга иттифоқдош мамлакатлар, шу жумладан Британия, Италия, Австралия ва Японияга қарши ҳужумлар уюштириш режасида эканлигини баëн қилган.
XS
SM
MD
LG