Линклар

logo-print

Бугун Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Брюсселда икки кунлик йиғилишни бошлади.


Мазкур анжуман кун тартибидан Яқин Шарқ ва Ироқдаги вазият ҳамда Эроннинг ядровий дастури атрофидаги мунозаралар билан боғлиқ масаллар ўрин олган.
Шунингдек, йиғилиш доирасида Исроил Ташқи Ишлар Вазири билан музокаралар ўтказиш белгиланган. Маълумки, Исроил Европада антисемитизм кучаяëтганидан хавотир билдирмоқда.
Яқинда Европада ўтказилган сўровда қатнашчиларнинг ярими Исроилни жаҳон тинчлигига таҳлика солувчи мамлакат, деб баҳолашган.
Хабарларга кўра, АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Европа Иттифоқига аъзо ва Иттифоққа қабул қилиниши кутилаëтган 10та мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши кутилмоқда.
Европа Иттифоқи Теҳронни яна бир бор халқаро инспекторларнинг Эрондаги ядровий иншоатларни бориб кўришини таъминловчи қўшимча протоколни имзолашга чақирди.
Европа Комиссиясиниг ташқи ишлар бўйича вакиласи Эмма Удвин Европа Иттофоқи Эронни ядровий қурол ишлаб чиқмаслиги ҳақидаги протоколга имзо чекишини исташини билдирди.
Европа Иттифоқининг Ташқи Ишлар бўйича маъсули Хавиер Солана Эрон ушбу протоколга имзо чекилишига умид билдирди.
- Биз эронликлар ядровий дастурини ривожлантирмайди, деб ўйлаймиз. Бу - бизнинг асосий мақсадимиздан бири. Биз Теҳрон билан бир неча масалалар бўйича келишдик ва ўйлаймизки ушбу келишувлар амалга оширилади, - деди Солана.
XS
SM
MD
LG