Линклар

БМТ Бош Котиби Кофи Аннан БМТ қошидаги Қочқинлар бўйича олий Комиссарликда фаолият юритган француз аëлининг ўлими юзасидан таъзия билдирди.


БМТ аъзоларининг маълум қилишича, 29 ëшлик Бетина Гоислард Афғонистон жануби- ғарбидаги Ғазни шаҳрида БМТга тегишли машинада кетаëтган вақтда мотоцикл минган шахс томонидан ўққа тутилган.
Машина ҳайдовчиси афғон яраланган.
Афғонистон расмийлари мазкур ҳодисага алоқадорликда гумон қилинаëтган “ Толибон” ҳаракатининг икки аъзоси қўлга олинганини маълум қилган.
Бу бундан икки йил муқаддам “Толибон” режими ағдарилганидан сўнгги вақт ичида БМТ вакилининг биринчи ўлимидир.
XS
SM
MD
LG