Линклар

Бугун Тбилисида Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзени қўллаб-қувватлаш учун оммавий намойиш ўтказилди.


Ажария Автоном республикаси Президенти Аслан Абашидзе томонидан уюштирилган намойишда тахминан саккиз минг одам қатнашди.
Айни пайтда, мухолифат тарафдорлари ҳукуматни 2 ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини соҳталаштирганликда айблаб, деярли кундалик равишда норозилик намойиши ўтказмоқдалар. Норозилар Шеварднадзени истеъфо беришга чақирмоқдалар.
Шеварднадзе ўз рақиблари билан учрашишга тайëр эканини, аммо истеъфо бермаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG