Линклар

Австрияда туғилиб ўсган машҳур кино юлдузи Арнолд Шварценеггер Калифорния губернатори сифатида қасамëдга келтирилди.


Қасамëд маросимига етти мингдан ортиқ одам, жумладан Калифорниянинг собиқ губернаторлари, Голливуд юлдузлари, чет эллик меҳмонлар ва журналистлар қатнашди.
56 ëшли Шварценеггер, губернатор сифатида қилган биринчи иши - сайлов олдидан берган ваъдасида туриб, автомобилни руйхатдан ўтказиш учун солиқ тўланишини бекор қилди.
Республикачилар партияси аъзоси Шварценеггер Калифорния бюджет камомади муаммосини ҳал қилиш, янги иш жойларини яратиш ва штатда иқтисодий рақобатни янада жонлантириш ҳақида ҳам ваъдалар берган.
XS
SM
MD
LG