Линклар

logo-print

Ўлганнинг устига тепган


Зикрилло Ишонч Бир неча кун аввал “Озодлик” радиоси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони, 71 ёшли Низомиддин Мавлонов нафақа пули ўз вақтида берилмаётгани оқибатида очликдан азият чекаётгани ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг Миробод тумани ҳокимлиги вакиллари отахоннинг уйига қадам ранжида қилибди.

Н.Мавлоновнинг айтишича, унинг уйига кечки соат олтиларда ўзини ҳокимлик вакили деб таништирган икки нафар аёл келган.

- Улар менга: “Сен уйингга давлатимиз душмани бўлган журналистни (“Озодлик” мухбири назарда тутилган) чақириб, интервью берибсан. Мана нафақа пулинг. Лекин уни ололмайсан. Оч қолиб тезроқ ўлгин”, - деб айтди дея ҳасратланади отахон.

Н.Мавлоновнинг сўзларига қараганда, ҳокимликдан бу аёлларни нафақа пулини олиб бориб бериш учун жўнатишган. Лекин улар пулни кўрсатган, лекин отахонга бермаган.

Бу инсон қисмати ҳақидаги эшиттириш “Озодлик” орқали эфирга узатилгандан сўнг таҳририятга кўплаб телефон қўнғироқлари бўлди. Ўзини пойтахтлик Муҳсин Одилов деб таништирган фуқаро мамлакатда тинчлик даврида ногирон, қария инсоннинг оч қолганидан ҳайратланиб, қаттиқ қайғурганини айтади.

“Хотиним бориб, Н.Мавлоновнинг уйини кўриб келди. Энди майда-чуйда қилиб ўзим ҳолидан хабар олиб келмоқчиман. Ўғлимга айтаман, доимо бу инсоннинг аҳволидан хабардор бўлиб туради. Мен ўзим ҳам нафақахўрман. Битта пенсия билан яшаш мумкин эмаслигини яхши биламан”, дейди М.Одилов.

“Озодлик” мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мирoбод тумани ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Намоз Рўзиқуловга мурожаат қилди. Н.Рўзиқуловнинг айтишича, у 14 декабрь куни отахонни бир соатча излаб топа олмаган.

Ҳоким ўринбосари ҳокимликдан Н.Мавлоновникига ҳеч ким бормаганини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG