Линклар

5000 сўм жарима. Бу ҳали ҳолвасими….


28 октябрда Марғилондаги “Нурхон” кинотеатри олдида юздан ортиқ муслима аёл диний экстремистик оқимларга алоқадорликда айбланиб, қамоққа ташланган яқинларининг озод этилиши талаб билан намойиш ўтказганди. Шу воқеадан кейин уларга нисбатан тазйиқлар кучайган.

Куни-кеча Марғилон шаҳар судида судья Бурхон Усмонов раислигида ўтган суд жараёнида ушбу намойишда иштирок этган Осиё Халилова устидан ҳукм ўқилди. Унга 5 минг сўм жарима солинди.

Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, гап жазонинг оғир-енгиллигида эмас. Агар улар яна намойишда иштирок этса, қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин.

О.Халилованинг сўзларига қараганда, унинг умр йўлдоши ўз эътиқоди учун қамоққа ташланган. Қамоқхонадан эса жиддий таносил касалини юқтириб қайтиб келган.

О.Халилованинг отаси ҳам 7 йил аввал ваҳобийликда айбланиб қамалган экан. У ҳозир 62 ёшда бўлишига қарамай, ҳали ҳам авф этилмаган. Осиё шунинг учун адолат талаб қилиб, намойишга чиққан эди.

Намойиш ва пикетларда иштирок этганларга нисбатан тазйиқлар водийнинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, маълумотларга қараганда, Наманган шаҳрилик Эминжон Абдураҳмоновнинг икки фарзанди “Ҳизб-ут-таҳрир”га алоқадорликда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган. Улар истиқомат қиладиган маҳалла оқсоқоли бу оилани Президент сиёсатига қарши чиқишда айблаб, халқ орасида шарманда қилишга уринган.

Поплик Рихсихон Тиллаева ҳам ўзининг ҳақ-ҳуқуқлари пoймол этилгани учун туман ҳокими, Олий Мажлис депутати Рустамали Исматуллаевнинг истеъфосини талаб қилганди.
XS
SM
MD
LG