Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:01

Ироқда янги муваққат ҳукумат ташкил этишни тезлаштириш


А. Арол

Дастуримизни Ироқда барқарорлик ўрнатиш ташаббусларига оид лавҳа билан давом эттирамиз.

Муҳтарам тингловчи, яқинда АҚШ Ироқда ҳокимиятни ироқликларга топширишни тезлаштириш ташаббуси билан чиқди. Европа Иттифоқи томонидан АҚШнинг ушбу режаси қўллаб-қувватланди. Бироқ, янги муваққат ҳукумат ташкил этиш муддати тўғрисида Иттифоқ аъзолари турлича муносабат билдиришмоқда. Айни пайтда Эрон ҳам Ироқда барқарорлик ўрнатиш ва ироқликлар ҳукуматини ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайëр эканлигини билдирди. Ҳозир ана шу хусусида ҳамкасбим Азизулло Аролга айрим саволлар билан мурожаат қиламан.

1. Ироқда янги муваққат ҳукумат ташкил этиш режаси қачон амалга кўчиши мумкин?

Бу жараëнни 2004 йилнинг июл ойига қадар якунлаш режалаштирилган. Ироқ янги муваққат ҳукуматини ташкил этишни АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари яқиндан кузатиб боради ва янги ҳукумат таркибига Саддам Ҳусайннинг "Баас" партияси қолдиқларидан ташқари барча сиëсий ва диний гуруҳлар вакиллари киритилади.

АҚШ етакчилигидаги муваққат коалиция ҳукумати билан Бошқарув кенгаши ўртасида ўтган ҳафта имзоланган келишувга кўра, ҳокимият ироқликларга топширилган тақдирда ҳам АҚШ бошчилигидаги коалиция жараëннинг амалга оширилишида асосий рол ўйнайди.

2. Оқ уйнинг Ироқда ҳокимиятни ироқликларга топширишни тезлаштириш керак деган баëноти дунë жамоатчилиги томонидан қандай қарши олинди?

Дастлаб, АҚШнинг бу сиëсий тадбирини Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлади. Аммо Иттифоққа аъзо давлатлар ҳокимиятни ироқликларга топшириш учун белгиланган муддат хусусида турлича фикр билдирмоқдалар. Масалан, Германия июн ойига белгиланган АҚШ режасини ҳимоя қилиб чиққан бўлса, Франция бу жараëнни АҚШ янада тезлаштириши кераклигига урғу бермоқда.

Ўз навбатида Эрон ҳам барча ироқликлар иштирокида мустақил ва кучли ҳукумат ташкил этишга чорлаб, Ироқда барқарорлик ўрнатиш учун Теҳрон ҳамкорликка тайëр эканлигини билдирди.

3. Ироқда Саддам Ҳусайн мағлубиятга учраганидан кейин биринчи бор Ироқ расмий делигацияси 17 ноябр душанба куни Теҳронга ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан мақсад ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳақида кузатувчилар қандай фикр билдирмоқдалар?

Ироқ Бошқарув Кенгашининг ҳозирги президенти Жалол Талабаний 7 нафар вазир ҳамроҳлигида Теҳронга борди ва 2 кун давомида Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий, Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозийлар билан учрашиб, сиëсий ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Кузатувчиларга кўра, Эрон Ироқ жанубидаги шиалар орасида катта нуфузга эга бўлгани учун Ироқ Эроннинг ана шу нифузидан фойдаланишни истайди. Бу борада биз билан суҳбатда бўлган эронлик журналист Ширин Фомилий шундай фикр билдирди. – "Бошқарув Кенгаши Эроннинг шиалар орасидаги таъсиридан фойдаланиб, Ироқ жанубидаги вазиятни тинчлантириш ва мамлакатда барқарорлик ўрнатишни хоҳлайди", - деди у жумладан.

4. Ироқнинг қайта қуриш ишларига Эрон ҳисса қўшишни истайдими ва бундай истиқболга АҚШ қандай муносабат билдириши мумкин?

Маълум бўлишича, Эрон Ироқни қайта қуриш ишларига ҳисса қўшишни жуда ҳам истайди. Талабаний бошчилигида Теҳронга ташриф буюрган Ироқ нефт, тижорат ва транспорт вазирлари худдий шу масалани кўпроқ муҳокама қилган.

Эрон-Ироқ алоқаларига АҚШ муносабатига келсак, Фомилийнинг айтишича, –"Жаноб Талабанийнинг Теҳрон сафари АҚШ расмийлари, айниқса, Пол Бремер рухсатисиз амалга ошмаган. Таҳлилчиларга кўра, Ироқ муваққат ҳукуматини ташкил этиш соҳасида Вашингтон, Бағдод ва Теҳрон ўртасида ҳамкорлик қилиш учун қандайдир яқинлик вужудга келмоқда".- деб мулоҳаза юритади журналист Ширин Фомилий.
XS
SM
MD
LG