Линклар

Бугун Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурей ва Миср ҳукумати вакиллари Фаластин жанггарилар гуруҳи билан музокаралар олиб бориш учун Ғазо секторида йиғилишди.


Миср делагацияси ушбу музокарада воситачи ролини ўтамоқда. Қурей ва мисрликлар жанггариларни Исроил фуқароларига ҳужум уюштиришни тўхтатишга ва “Йўл харитаси” ни қайта тиклашга рози бўлишга кўндирмоқда.
Фаластиннинг “Хамас” ва “Исломий Жиҳод” гуруҳлари мазкур таклифни кўриб чиқишини, аммо “Ал-Ақса” гуруҳи эса ўз фаолиятини тўхтатмаслигини билдирган.
Исроил Армияси радиоси тарқатган хабарга кўра, қуролланган икки одам бугун Иордан дарëси томонидан Исроилнинг чегара масканига қарата ўт очган, натижада 4 нафар одам яраланган. Чегарачилар эса қуролланганларни отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG