Линклар

Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон Европа Иттифоқини Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишга эришишга чақирди.


Бу ҳақда Шарон Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Италия расмийлари билан ўтказган учрашувда баëн қилди.
Бугун Теҳрон уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортишини маълум қилди.
Эрон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раҳбари Хасан Руҳоний, агар Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик айни талаб қўйса ҳам Теҳрон уни қабул қилмслигини маълум қилди.
Эрон ўз ядровий дастури бўйича ишларни тинчлик йўлида олиб бораëтганини таъкидламоқда.
АҚШ ва бир қатор бошқа мамлакатлар эса Эрон ядровий дастур устида ишламоқда,деб тахмин қилмоқда.
Эртага Агентликнинг Венадаги бош қароргоҳида ҳарбий экспертларнинг Эрон ядровий дастури бўйича ҳисоботи муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG