Линклар

Британия Бош Вазири Тони Блэр “АҚШ ва Британия муносабатлари дунë тинчлиги ва хавфсизлиги учун муҳим”, деди.


Парламентда қилган чиқишида Блэр АҚШ-Британия муносабатлари икки томон учун манфаатли эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Блэр Британия ва АҚШнинг террорга қарши курашиш вақти келганини қайд этди:
- Туркияда,Саудияда ва дунëнинг бошқа бурчакларида одамларни ўлдираëтганлар Британия ëки АҚШ фуқароси эмас, улар ўзига ишонмаган режим тарафдорлари, номард инсонлардир. Душман ким-у дўст кимлигини аниқлайдиган вақт келди, - деди Блэр.
Блэр Парламентда чиқиш қилаëтган бир пайтда Лондон кўчаларида мингга яқин одам Ироқдаги урушга қарши норозилик намойиши ўтказди.
Асосий норозилик намойишининг эртага бўлиб ўтиши ва унда 100 мингга яқин одам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG